Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилади
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаол иштирокини рағбатлантириш доирасида Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси (ЎзТУ) ташкил этилади.

Фото: Viator.com
“Дунё” хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси кўмагида бир гуруҳ ватандош талабалар томонидан амалга оширилаётган ушбу ташаббус Британиядаги университетларда таҳсил олаётган Ўзбекистон ёшларини бирлаштириш, уларнинг билим олишлари учун қулай ва фаолиятнинг турли соҳаларида фаол иштирок этишлари учун универсал платформа яратишга қаратилган. Айни пайтда Британиянинг Оксфорд, Кембриж, Эдинбург, Лондон Иқтисодиёт мактаби, Лондон Империал коллежи каби нуфузли университетларда 600 дан ортиқ ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда. Шундан 120 нафари “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиантларидир.
Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ёшлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг касбий ва шахсий ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Британия ўртасидаги маданий-маърифий алмашинувни ривожлантиришга кўмаклашади. Бундан ташқари, ташкилотнинг ташкил этилиши талабаларнинг ўзаро самарали ҳамкорлик қилиши, тажриба ва билим алмашиши, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш имконини беради.
Ўзбекистонлик талабалар уюшмасининг расмий очилиш маросими жорий йилнинг 2 март куни мамлакатнинг Британиядаги элчихонасида бўлиб ўтади. Тадбир доирасида талабалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилади.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 02:31
-
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
Жаҳон | 01:40
-
NYT: Трампнинг оиласи апрел ойида камида 2 млрд долларга бойиди
Жаҳон | 01:09
-
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
Жаҳон | 23:40 / 14.05.2025
Мавзуга оид

13:15 / 13.05.2025
Лондонда олти болгар Россия фойдасига жосуслик қилганлик учун қамалди

01:39 / 12.05.2025
Британия разведкасига илк бор аёл киши раҳбарлик қилади

13:29 / 10.05.2025
Британия ҳарбий-денгиз флоти бошлиғи ишдан четлатилди

08:10 / 10.05.2025