Наманганда Telegram орқали ўзгалар пулини ўзлаштириб келган шахс ушланди
У Telegram’даги турли постлар остига ёлғон ҳаволалар жойлаб, улар орқали фуқароларнининг банк карта маълумотларини қўлга киритиб, пулларни ўзлаштирган.
Наманган вилоятида фуқароларга Telegram орқали сохта ҳавола юбориб, уларнинг пулларини ўзлаштириб келган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида яшовчи, 26 ёшли Ж.А. ИИБга мурожаат қилиб, банк картасидан номаълум шахс 11,5 млн сўм пулларни фирибгарлик йўли билан ечиб олганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган туманида яшовчи, 24 ёшли Б.Ж. содир этгани аниқланган.
Унга кўра, Б.Ж. интернет фойдаланувчиларига Telegram орқали турли хил мазмундаги ёлғон эълонлар остида сохта ҳавола жўнатиб келган. Алдовларга ишониб, ҳаволага банк картаси маълумотларини киритган фуқароларнинг банк карталари бошқарувини қўлга киритиб, улар ҳисобидаги пулларни ўзининг банк картасига ўтказиб олиб, эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми “а”, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Ж.нинг содир этилиб фош қилинмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024