Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада хавфсизлик чоралари кўрилмаган заправка газ таъминотидан ажратилди
Фарғона вилоятида хавфсизлик чоралари кўрилмаган АГТКШ газ таъминотидан ажратилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, «Ўзэнергоинспекция» вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Учкўприк туманида жойлашган «Ф.М.С.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган технология жараёнларининг ва технологик асбоб-ускуналарининг амалдаги меъёр ва қоидаларга мувофиқлиги, табиий газни қабул қилиб олиш, сақлаш, тарқатилиши ҳолатлари юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Хусусан, ўрганиш жараёнида АГТКШлар фаолиятида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилиши билан боғлиқ бўлган қўпол қоидабузарликлар аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан мутасаддиларга камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди ҳамда мазкур АГТКШлар юқоридаги камчиликлар бартараф этилгунга қадар (10 кун муддатгача) табиий газ таъминотидан ажратилди.
Мавзуга оид
11:09 / 07.02.2026
“Ҳарвардда ўқимоқчиман”– 9 ёшида B2 сертификатини қўлга киритган болакай
19:07 / 02.11.2025
Фуқаролар ҳаётига хавф туғдирадиган “заправка”лар бошқа жойга кўчирилади
14:53 / 13.08.2025
Сурхондарёда ҳам заправкада портлаш рўй берди
18:29 / 04.07.2025