Ҳозирда ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 18:20 / 03.03.2024
14948
1 дақиқада ўқилади
Наманганда Damas ёниб кетди
Фото: Наманган ФВБ ахборот хизмати
Наманган шаҳрида 3 март куни соат 12:26 да Damas автомашинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Наманган ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса Наманган шаҳар Янги Наманган тумани «Ишонч» МФЙда жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида содир бўлган. Устахонага таъмирлаш учун олиб келинган Damas’да ёнғин содир бўлгач, устахона ишчилари ва ён атрофдаги кишилар томонидан ўчирилган.
Содир бўлган ёнғин юзасидан қутқарувчиларга хабар ўз вақтида бормаган ва воқеада тан жароҳати олганлар йўқ.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш