Kun.uz заҳматли ва масъулиятли бўлган касб эгаларининг фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи “Касб-у кор” рукнини давом эттиради.

Калитсозликни бошлаш учун қанча маблағ ва иш жойида қанақа асбоб-анжомлар керак бўлади? Бу касб эгалари қанча даромад топади? Ўрганиш ва битта калит ясаш қанча вақт талаб қилади?

Пойтахтдаги Чорсу бозорида калит ясаш билан шуғулланувчи Баҳодир Мухторов шу каби саволларга батафсил жавоб берди.