Ўзбекистон | 10:30 / 04.03.2024
5299
2 дақиқада ўқилади
Реклама

“Ўзбекинвест” компанияси бизнес жараёнларига сунъий интеллект технологияларини жорий қила бошлади

Ўзбекистон Президентининг “Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган дастурга мувофиқ “Ўзбекинвест” компанияси томонидан компаниянинг барча бизнес жараёнларида сунъий интеллектга асосланган замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва улардан фойдаланиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Фото: Ўзбекинвест

2024-йил январь ойидан бошлаб “Ўзбекинвест” Ўзбекистон суғурта бозорида биринчи бўлиб 15 турдаги суғурта полисларини тўлиқ электрон форматга ўтказди, бу эса маҳаллий хизматларнинг шаффофлигини таъминлади ва ахборотни сақлаш ва қайта ишлаш имкониятларини кенгайтирди.

2024 йил январь ойидан бошлаб “Ўзбекинвест” халқаро IT-ҳамкори GlowByte кўмагида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида суғуртадан олдинги текширувларнинг инновацион тизимини (Talys.SDE) ишга туширди. Бугунги кунда бу тизим компаниянинг умумий мижозлар базасидаги полисларнинг 87 фоизи маълумотларини қайта ишлаш имконини беради.

2023 йил якунига кўра компания автомобил эгалари билан 809 мингдан ортиқ шартнома тузиб, автомобилларни мажбурий суғурта қилиш бозоридаги етакчи мавқеини сақлаб қолди.

Янги ва долзарб суғурта маҳсулотларини бозорга чиқариш натижасида жисмоний шахсларни суғурталаш сегментида 105 млрд сўм суғурта мукофотларини йиғилиши таъминланиб, 2022 йил якунига нисбатан 168 фоизга ўсди.

2023 йил давомида автомобил эгаларига 19,4 миллиард сўмдан ортиқ суғурта товонлари тўланди.

Компаниянинг 2024-йилдаги энг муҳим вазифаларидан бири - компания фаолиятини рақамлаштириш ва суғурта қалтисликларини баҳолаш ва қарорларни қабул қилиш тизимига сунъий интеллектни жорий этиш бўйича ишларни жадаллаштириш ҳамда аҳоли ва корпоратив мижозлар учун рақамли платформалар ва мобил иловаларда янги истиқболли суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқишдир.

Колл-марказ: (+998) 71−207−60−001160

Сайт | Facebook |Instagram | Telegram | YouTube

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид