Ўзбекистон | 11:45 / 06.03.2024
5470
2 дақиқада ўқилади

Мева-сабзавотлар маҳсулотлари нархлари назоратга олинади

1 майдан бошлаб республикадан экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича шартномалар қийматини мониторинг қилиш ва экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назорат ўрнатиш тартиби жорий этилади.

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил 1 майдан бошлаб белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича республикадан экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича шартномалар қийматини мониторинг қилиш ва экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назорат ўрнатиш тартиби жорий этилади.

Тавсия этилган минимал экспорт нархлари белгиланадиган мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхати Савдо-саноат палатаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги таклифларига асосан ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Тавсия этилган минимал экспорт нархлари қуйидагиларга асосланиб белгиланади: 

  • Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналаридан олинган ташқи бозордаги нархлар;
  • оммавий ахборот воситалари (шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги очиқ манбалар) ва ахборот-таҳлилий нашрларда эълон қилинган нархлар;
  • ташқи савдо компаниялари ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг хориждаги ваколатхоналаридан олинган экспорт нархлари;
  • маҳаллий ва хорижий трейдер ҳамда компанияларга юбориладиган сўровлар асосида олинган нархлар;
  • мева-сабзавот маҳсулотларининг таннархи, ички бозордаги улгуржи ва чакана нархлар.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт нархи пасайишининг тафовути тавсия этиладиганидан 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт нархи тавсия этиладиганидан 20 фоиздан ортиқ пасайтирилгани аниқланганда, Божхона қўмитаси томонидан ушбу ҳолат бўйича 24 соат ичида электрон ахборот алмашинуви тизими орқали Солиқ қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди