Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда оилали аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган автобус чиптачиси қамалди
Тошкент шаҳрида автобус чиптачиси йўловчи аёлга жинсий алоқа қилишни таклиф этиб, шаҳвоний шилқимлик қилиб келган. Суд ҳукмига кўра айбланувчи 3 суткага қамалди.
Фото: Gazeta.uz
4 март куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида йўловчи аёлга жинсий алоқада бўлишни таклиф қилган 9т-сонли автобуснинг чиптачисига суд ҳукми ўқилди.
Gazeta.uz хабарига кўра, суд мажлисида аёл 9т-сонли автобусда чиптачи вазифасида ишлаб келаётган 1996 йилда туғилган И.А. унга бир неча маротаба шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган гапларни айтгани, унга оиласи борлигини айтишига қарамасдан, бирга жинсий алоқада бўлишни таклиф қилганини билдириб, унга нисбатан қонуний жазо беришни сўради.
Суд мажлисида И.А. юқорида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатига тўлиқ иқрорлиги, қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, енгиллик беришни сўради.
Суд И.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддасининг 1-қисмида (Шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилди ва унга шу моддага асосан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Мавзуга оид
17:45 / 30.01.2026
Фарғона шаҳрига Хитойдан 24 та автобус олиб келинди
12:26 / 26.01.2026
Бухоро шаҳрида ҳам автобусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади
11:43 / 22.01.2026
Тошкентда ноқулай об-ҳаво: автобус интерваллари узайиши мумкин
11:34 / 22.01.2026