Украинада урушнинг 742-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- РФ қўшини Украина президенти Володимир Зеленский ва Греция бош вазири Кириакос Мицотакис ташрифи вақтида Одессага ракета зарбаси йўллади. Беш киши ҳалок бўлган, яна беш киши яраланган.
- Буюк Британия Киевга Россия Маркази банки активларини беришга тайёр. Россия агар репарация тўласа, уларни қайтариб олиши мумкин.
- Аннексия қилинган Бердянскда сайлов комиссияси аъзосининг автомобили портлатилди. Тергов қўмитаси теракт ҳақида жиноий иш очган.
- RusNews журналисти Роман Иванов армия тўғрисидаги «фейк» тўғрисидаги модда бўйича айбланиб, етти йилга озодликдан маҳрум этилди.
- Россия қўшини Украинага дронлар билан ҳужум қилди. Украина қуролли кучлари 42 та учувчисиз учиш аппаратларидан 38 таси уриб туширилганини маълум қилди.
- Курск областида дронлар Михайловск кон-бойитиш комбинатига зарба берди. Корхона ҳудудидаги ёнилғи сақлаш омбори ёниб кетган.
- Белгород ва Воронеж областлари губернаторлари ҳам дронлар ҳужуми тўғрисида хабар берган.
- Москвада суд «КраСава» блоги муаллифи Евгений Савинни армияни «обрўсизлантириш» тўғрисидаги иш бўйича ҳибсга олди.
- Германия мудофаа вазирлиги немис офицерларининг Taurus ракеталари ҳақидаги суҳбати Россия махсус хизматлари томонидан ёзиб олинишига бир кишининг хатоси сабаб бўлганини маълум қилди.
- Венгрия президенти Швециянинг НАТОга киришини маъқуллаш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Оккупация остидаги Луҳанск области ҳаёти

Россия назорати остидаги Кировск шаҳар округи / Спутник / imago images / Scanpix / LETA









































