АҚШнинг Россиядаги элчихонаси Москвадаги эҳтимолий терактлар таҳдиди ҳақида хабар берди.
«Элчихона экстремистлар Москвадаги йирик тадбирлар, жумладан, концертларга ҳужум қилишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарларни кузатмоқда», — дейилади 7 март, пайшанба куни унинг веб-сайтида.
Дипломатик миссия мамлакатдаги фуқароларини кейинги 48 соат давомида «катта йиғилишларга» бормасликка чақирди. Элчихонанинг бошқа тавсиялари орасида «маҳаллий оммавий ахборот воситаларида янгиликларни кузатиб бориш» ва «ён-атрофда эҳтиёт бўлиш» ҳам бор.
Америка элчихонасига таяниб, худди шундай маълумотни Британия ташқи ишлар вазирлиги эълон қилди.
Пресс-релиз эълон қилинганидан сўнг, АҚШнинг Россиядаги элчихонаси веб-сайти рус тилидаги версияси янгиликлар бўлими ишламай қолди.
















