Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия Украина учун 800 минг снарядга пул тўлаш учун маблағ топди
18 давлат, жумладан Германия ва Франциянинг кўмаги туфайли керакли миқдорда ўқ-дориларни харид қилиш мумкин бўлади.
Чехия учинчи давлатлардан Украина учун 800 мингта артиллерия снарядларига пул тўлаш учун зарур бўлган маблағни олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда мамлакат президенти Пётр Павел 7 март, пайшанба куни журналистлар билан суҳбатда гапирди.
Украина қуролли кучлари учун снарядлар сотиб олиш бўйича Чехия ташаббусига жами 18 Европа давлати қўшилди. 6 март, чоршанба куни Германия ҳукумати ушбу ташаббус учун «миллион маблағ» ажратишга ваъда берди. Чехиянинг Украина учун ўқ-дорилар бўйича йиғимида иштирок этиш ниятини эълон қилган охирги мамлакат Норвегиядир.
Чехия Украина учун снарядларни учинчи давлатлардан сотиб олади
Феврал ойи ўрталарида Мюнхен хавфсизлик конференцияси чоғида Чехия президенти Петр Павел бир неча ҳафта ичида Украинага 500 мингта 155 мм калибрли артиллерия ва 300 мингта 122 мм калибрли артиллерия снарядларини етказиб бериш ниятида эканлигини маълум қилди. У «Украина аскарлари фронтда кўрсатган жонбозликни қўллаб-қувватлаш» ва Украина учун учинчи давлатлардан биргаликда ўқ-дорилар ҳамда жиҳозлар сотиб олишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, бундай келишув Украина бошқа иттифоқчи давлатлари молиявий иштироки билангина мумкин бўлади.
Аввалроқ Европа Иттифоқи Киевга март ойигача бир миллионта снаряд етказиб беришга ваъда қилган, бироқ буни уддалай олмаганди. Бундан ташқари, Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини қабул қилиш АҚШда ҳам кечикмоқда. 2024 йил февралида Украина президенти Володимир Зеленский қурол-яроғ етказиб беришдаги кечикишлар туфайли фронтдаги «турғунлик» ҳақида эълон қилди.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026
Соловёв дронлар ҳужумини тасвирга олганларни қамашни талаб қилди
08:58 / 19.06.2026