Жаҳон | 12:21 / 09.03.2024
7653
2 дақиқада ўқилади

АҚШ «Вагнер» билан боғлиқ компанияларга қарши санкциялар киритди

«Брокер Эксперт» ва Марказий Африка Республикасида рўйхатдан ўтган Bois Rouge SARLU компаниялари санкциялар рўйхатига киритилган.

Фото: AP

АҚШ санкциялар рўйхатига Россиянинг «Брокер Эксперт» компанияси ва Марказий Африка Республикасида рўйхатдан ўтган Bois Rouge SARLU’ни қўшди, улар «Вагнер» ХҲК билан алоқадор бўлиши мумкин. Бу ҳақда 8 март, жума куни мамлакат Молия вазирлиги маълум қилди. Вазирлик маълумотларига кўра, иккала ташкилот ҳам Марказий Африка Республикасида «Россиянинг зарарли фаолияти»га ҳисса қўшган. 

«Қўшма Штатлар Россиянинг Африкадаги ноқонуний ва беқарорлаштирувчи фаолиятини таъминловчи тармоқларни бузишга эътибор қаратмоқда», - деди молия вазирининг терроризм ва молиявий разведка масалалари бўйича ўринбосари Брайан Нелсон. 

«Брокер Эксперт» компанияси, Америка томонига кўра, Евгений Пригожин билан алоқадор бўлган Марказий Африка Республикаси ва Судандаги компанияларга маҳсулот етказиб берган. Bois Rouge SARLU «Вагнер» ХҲК маҳаллий ҳокимият органларига кўрсатган хизматлари эвазига табиий ресурсларни қазиб олиш соҳасида давлат мулки бўйича ишлаш учун МАР ҳокимияти билан шартнома тузди. 

«Вагнер» ХҲКнинг МАРдаги фаолияти 

«Вагнер» ёлланма аскарлари 2018 йил 31 мартдан бери Марказий Африка Республикасида. Дастлаб улар мамлакат президенти Фостен-Аршанж Туадер режимини исёнчилардан ҳимоя қилган. Маҳаллий мухолифат «россияликлар мамлакатни эгаллаб олган» деб даъво қилади. 

2018 йил июл ойида Марказий Африка Республикасида «вагнерчилар» фаолияти ҳақида суриштирув филмини суратга олиш учун борган уч нафар россиялик мустақил журналист ўлдирилди. Кейинчалик «Досье» маркази суриштирувчилари журналистларнинг ўлдирилишини «Вагнер» ХҲК билан боғлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!