Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Япония бош вазири билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги мамлакат делегацияси Япония бош вазири томонидан қабул қилинди.
Ташриф билан Токиога борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония бош вазири Фумио Кишида томонидан қабул қилинди.
"Япония бош вазири Фумио Кишида жаноби олийлари томонидан қабул қилинганимиз биз учун шарафдир", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Бахтиёр Саидов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломини етказган. Суҳбат сиёсий мулоқотдан тортиб, маданий алмашинувларгача бўлган кенг кўламли икки томонлама масалаларни қамраб олди.
"Ташқи ишлар вазирликлари бундан кейин ҳам стратегик ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади", деб ёзади у.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026