"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Британия халқаро трейдерлар гилдияси Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор экани тасдиқланди.

Музокаралар натижасида гилдия вакиллари томонидан Ўзбекистонга MICE-туризмини ташкил этиш имкониятларини ўрганиш, биргаликда бизнес форумлар ва давра суҳбатлари ўтказиш ҳамда икки давлат трейдерлари делегациялари алмашинувини йўлга қўйиш тўғрисида келишиб олинди.