Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:32 / 20.03.2024
12860
1 дақиқада ўқилади
Жами қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган 4 та давлат хариди бекор қилинди
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масофавий мониторинг тартибидаги ўрганишларида умумий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган қатор давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Фото: Kun.uz
Улар қуйидагилар:
- Ангрен шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигидаги 200,0 млн сўмлик;
- Жарқўрғон туман ҳокимлиги буюртмачилигидаги 309,0 млн сўмлик;
- Оқолтин туман Тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигидаги 300,0 млн сўмлик;
- Урганч ихтисослаштирилган мақом санъати мактаб-интернати буюртмачилигидаги 371,1 млн сўмлик давлат харидлари.
Агентликнинг тақдимномаларига биноан юқоридаги давлат харидлари бўйича харид комиссиясининг баённомалари бекор қилинди, шунингдек, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш