Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Сўнгги ўн йил рекорд даражада иссиқ бўлди
БМТ маълумотларига кўра, сўнгги ўн йил иқлим кузатувлари бошланганидан бери энг иссиқ ўн йил бўлди. 2023 йил мутлақ ҳарорат рекордини ўрнатди, аммо 2024 йил бундан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин.
Ўтган 10 йил иқлим кузатувлари бошланганидан бери энг иссиқ ўн йиллик бўлди. Бу ҳақда БМТ Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ)нинг 19 март, сешанба куни эълон қилинган ҳисоботида айтилади.
2023 йил мутлақ ҳарорат рекордини ўрнатди - аммо 2024 йил бундан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин, дея огоҳлантирмоқда мутахассислар. Ўтган йили Ер юзасида ўртача глобал ҳаво ҳарорати саноатлаштиришдан олдинги даврга нисбатан 1,45 даражага юқори бўлган. Шундай қилиб, дунё 1,5 даража белгисига ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ - унда 2015 йилдаги Париж келишувига биноан глобал исишни тўхтатиш режалаштирилган эди.
2023 йилда иқлим исиши музликлар майдонининг рекорд даражада қисқаришига олиб келди. Бу Европа ва Шимолий Америкада яққол намоён бўлади – масалан, Швейцариядаги музликлар майдони сўнгги икки йил ичида 10 фоизга камайди. Бундан ташқари, ЖМТ мутахассислари ўтган йили жаҳон океанининг 90 фоизидан ўтиб, маржон рифлари ва бошқа денгиз экотизимларига хавф туғдирувчи бир қанча иссиқлик тўлқинларини қайд этган.
БМТ: ҳали ҳам иқлим фалокатининг олдини олиш мумкин
«Биз ҳеч қачон Париж келишуви билан белгиланган (глобал исиш бўйича) пастки чегарага бунчалик яқинлашмаган эдик», деди ЖМТ раҳбари Селесте Сауло. Унинг сўзларига кўра, ташкилот ҳисоботи «бутун дунё учун қизил огоҳлантириш сигнали» бўлиши керак.
«Сайёра тубсизлик ёқасида», - дейди бош котиб Антониу Гутерриш. Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда кўплаб ҳарорат рекордлари қазиб олинадиган ёнилғининг ёниши дунёга «иқлим бетартиблиги» билан таҳдид солаётганини кўрсатди. Бироқ, глобал ҳароратнинг саноатлаштиришдан олдинги даврга нисбатан 1,5 даражадан ошиб кетишининг олдини олиш ҳали ҳам мумкин, дейди Гутерриш. «Биз буни қандай қилишни биламиз», деди у.
Мавзуга оид
10:05 / 17.06.2026
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026