Украинадаги урушнинг 755-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • «Биз уларни қаерда бўлишидан қатъи назар, даъво муддатисиз жазолаймиз». Путин — Украинадаги диверсия-разведка гуруҳлари сафига кирган «хоинлар» ҳақида.
  • Адмирал Александр Моисеев РФ ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
  • Белгород областида Разумное посёлкаси ўққа тутилди. Уч киши яраланган, жумладан ёш бола ҳам.
  • Европа иттифоқи Россия ва Беларус ғалласига бож жорий этди. FT нашри ёзишича, бу талабни «йўқ қилади».
  • Петербургда Украинадаги урушдан қайтган собиқ маҳбус ресторанда бир кишини ўлдирган ва кечки овқатни тановул қилишда давом этган.
  • РБК хабарига кўра, Арманистондаги банклар санкциялар туфайли «Мир» карталарини қабул қилишни тўхтатди.

Украин ҳарбийлари Запорижжа областидаги полигонда дронларни йиғмоқда

Украинадаги уруш — рақиблар учувчисиз учар аппаратларни бу қадар фаоллик билан қўллаётган тарихдаги илк қуролли можаро бўлмоқда. Россия қўшини Украина ҳудудини камикадзе-дронлар билан тинимсиз ўққа тутади, ўз навбатида РФнинг турли регионларидан ҳам деярли ҳар куни дронлар зарбаси ҳақида хабарлар келмоқда, жумладан, нефтни қайта ишлаш заводлари ҳамда ҳарбий авиабазалар ҳужумга учрамоқда (Украина ҳукумати бу хабарлар юзасидан расман изоҳ бермайди). Жанг майдонида икки томон ҳам операторларга манзарани биринчи шахс бўлиб кўриш имконини берувчи FPV-дронлардан фойдаланмоқда, улар портловчи моддалар олиб юриши ҳам мумкин.

Запорижжя областида дрон йиғаётган украиналик ҳарбий хизматчи
Dmytro Smoliyenko / Ukrinform / ABACA / Scanpix / LETA