Украинада урушнинг 757-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Красноярск ўлкасида бир қанча колонияларни ёпиш режалаштирилмоқда. Маҳбусларнинг аксар қисми урушга кетгани туфайли қамоқхоналар бўшаб қолган.
- Россияда авиация бомбаларини оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, деб ҳисоб берди Сергей Шойгуга мудофаа заводлари директори.
- Миколайив ўққа тутилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, олти киши яраланган.
- РФ мудофаа вазирлиги Белгород области устида Vampire баравар ўт очиш реактив тизимининг 10 та снаряди уриб туширилгани ҳақида маълум қилди. Белгород ўққа тутилиши вақтида беш киши жароҳатланган.
- Чегарадаги Грайворон шаҳри маъмурияти маҳаллий аҳолини Белгород областини тарк этишга чақирди.
Киев ўққа тутилиши
Россия қўшини 21 мартга ўтар кечаси Киев бўйлаб ракета зарбалари йўллади. Бу Украина пойтахти сўнгги 44 кун ичида илк бор ўққа тутилиши бўлди. Шаҳар мэри Виталий Кличко Шевченково ва Святошинский районларида 10 киши жароҳатланганини маълум қилган. Уларнинг икки нафари шифохонага ётқизилган. РФ қўшини босқиннинг илк кунларидан буён Киевни ўққа тутиб келади.

Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA

Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA






















