«Crocus City Hall»да анча профессионаллик билан, барча деталларигача режалаштириб амалга оширилган террорчили актининг ғояси қаерда пайдо бўлган, деган саволни уйғотади. Чиндан ҳам, энг оддий схема танланган: унда бинонинг йириклиги ва мураккаблиги, шунингдек, концерт залининг максимал тўлгани ҳам бошланғич ўйланманинг ажралмас қисми бўлиб хизмат қилган. Бундай режада пунктлар сони қанча кам бўлса, уни амалга ошириш шунчалик осонлашади. Энг оддий режа энг катта муваффақият эҳтимолига эга.

Калашников автоматлари терактнинг бошланғич қисмида восита бўлиб хизмат қилган — теракт ижрочилари саросимага тушган одамларни кўплаб ёпиқ эшиклар орасидан очиғини топиш учун йўналтиришган. Қуролдан эса ваҳима келтириб чиқариш учун фойдаланишган. Асосий эътибор оломоннинг бетартиб ҳаракати, ёнадиган маҳсулотлардан заҳарланиш ва ёнғиннинг ўлдирувчи ҳароратигага тикилган.

Бинонинг лойиҳаси ва қурилиш асносида ёнғинга қарши меъёрларга амал қилинганини тадқиқ қилиб кўриш фойдали бўлар эди. Афтидан, ёнғин кутилганидан, ва аввалроқ содир бўлган шу каби воқеаларга нисбатан секинроқ ёйилган. Бино архитектори ва лойиҳачиси кўплаб ҳаётни сақлаб қолган бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Агар террорчиларнинг бош мақсади — имкон қадар кўпроқ қурбонлар ва медиа оламида машҳур бўлиш бўлса, ҳар қандай йирик замонавий шаҳарда бунга мос келадиган кўплаб объектлар бор: спорт ва томоша иншоотлари, транспорт инфратузилмасининг муҳим боғламлари, байрамлар муносабати билан оммавий тадбирлар ва ҳ.к.

Бой танлов гарчи махсус хизматларда ушбу муҳитда манба бўлган тақдирда ҳам теракт ташкилотчиларининг якуний қарорини олдиндан тахмин қилишни қийинлаштиради. Терактни режалаштиришда бир нечта ўхшаш объектлар кўриб чиқилган ва «Crocus City Hall» бекорга танланмаган.

Фото: Иван Водопянов / Коммерсант

Махсус хизматларнинг бошқарув органлари жойлашган Москва шаҳрининг марказидан узоқдалиги, ушбу ҳудуднинг маъмурий тегишлилиги баҳсли бўлгани ҳам режанинг бир қисми. Жума оқшомида пойтахт Москвада энг зич тирбандлик келиб чиқади, бу ҳам аксилтеррор бўлинмаларининг воқеа жойига имкон қадар тезроқ етиб боришига монелик қилган. Бундай ҳолатларда воқеа жойига дастлабки гуруҳларни етказишда вертолётлардан фойдаланиш масаласи ўртага чиқади.

Натижада, террорчилик акти бошланғич режага тўлиқ мувофиқ ҳолда, узилишларсиз, 18 дақиқа ичида амалга оширилган.