07:50 / 25.03.2024
86003

«Крокус Сити Ҳолл»даги теракт иши бўйича гумонланувчилар судда — фотосуратлар

Улардан бирининг қулоғи кесилган, яна бирининг кўзи юмуқ, бошқаларининг юз ва кўзлари кўкарган.

24 март куни Москванинг Басман судида терговнинг «Крокус Сити Ҳолл»даги концерт залида 22 март куни содир этилган теракт иши бўйича тўрт фигурантни қамоққа олиш бўйича сўрови кўриб чиқилди. ФХХ гумонланувчилар 23 март куни Брянск областида ушланганини маълум қилган: улар машинада Россия-Украина чегараси томон ҳаракатлангани айтилган. Шундан кейин z-каналларда тўрт гумондордан икки нафари Ражабализода Саидакрами Муродали ва Шамсиддин Фаридуни сўроқ вақтида қийноққа солингани акс этган фото ва видеолар тарқалди. Пропагандачи Маргарита Симонян «гуруҳ раҳбари» деб атаган Далержон Мирзоев ҳамда Ражабализода Саидакрами Муродали аввалроқ тергов изоляторига юборилганди. Қуйида суд залидан асосий кадрлар келтирилади.

Денис Воронин / «Москва» агентлиги
Василий Кузмичёнок / «Москва» агентлиги
Александр Земляниченко / AP / Scanpix / LETA
Павел Бедняков / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Далержон Мирзоев Басман судида мажлис залига олиб кирилмоқда
Александр Земляниченко / AP / Scanpix / LETA
32 ёшли Далержон Мирзоев — Тожикистон фуқароси, тўрт нафар вояга етмаган фарзанди бор. Тергов маълумотига кўра, унинг Новосибирскдаги вақтинча туриш муддати ўтиб кетганди. У айбига тўлиқ иқрор бўлган.
Татьяна Макеева / AFP / Scanpix / LETA
Ражабализода Саидакрами Муродали залга олиб кирилмоқда. Кучишлатар тузилмалар ходимлари айнан унинг қулоғини кесиб, оғзига солиб қўйишганди. Фото: Татяна Макеева / AFP / Scanpix / LETA
Ражабализода Саидакрами Муродали «аквариум»да
Татяна Макеева / AFP / Scanpix / LETA
Теракт содир этишда айбланаётганларнинг учинчиси — Шамсидин Фаридуни. Z-каналлар уни ток билан қийнашаётгани акс этган фотони намойиш этган
Шамиль Жуматов / Reuters / Scanpix / LETA
Тўртинчи айбланувчи — Муҳаммадсобир Файзовни суд залига кресло-замбилда олиб келишган
Татьяна Макеева / AFP / Scanpix / LETA
Файзов атрофдаги воқеаларга ҳеч қандай реакция кўрсатмаган
Василий Кузьмичёнок / Агентство «Москва»
Мавзу
Москвадаги теракт
Россиянинг Москва вилояти, Красногорск шаҳридаги «Крокус Сити Холл» концерт залида отишма юз берди. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, номаълум шахслар автомат милтиқдан одамларга қарата ўқ узган.
Барчаси
Top