Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Маниш Прабхат Ҳиндистоннинг мамлакатдаги элчихонаси раҳбари сифатида дипломатик миссиясини якунлаяпти. 

“Биз Элчи жанобларининг фаолияти давомида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида стратегик шерикликни бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз”, дея маълум қилди Бахтиёр Саидов.

Маниш Прабхат Ҳиндистон дипломатик миссиясини 2020 йил октябр ойидан бери бошқариб келмоқда.