Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқондан Тошкентга четда чиқарилган салкам 400 млн сўмлик дориларни олиб кетаётган шахс қўлга олинди
Қўқон шаҳрида яшовчи шахс чет элда ишлаб чиқарилган жуда кўп миқдордаги дори воситаларини сотиш мақсадида Тошкентга олиб кетаётган вақтда қўлга тушди.
Тезкор тадбир давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 25 турдаги 392 миллион сўмликдан зиёд тиббий дори воситалари далилий ашё сифатида олинди.
Қўқонлик А.А. таниши Ф.М.дан чет элда ишлаб чиқарилган жуда кўп миқдордаги тиббий дори воситаларини олиб, ўз хонадонида сақлаб келган.
ДХХ ва Фарғона вилояти божхонаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда М.Ж.нинг бошқарувидаги юк автомашинаси Данғара тумани Чағали қишлоғи ҳудудидан ўтган “Қўқон–Тошкент” автомобил йўли бўйлаб пойтахт томон кетаётган вақтда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Мазкур юк автомашинасида А.А.га тегишли, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 10 минг дона “Метрогил 100 мл” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди. Шундан сўнг тадбир давомида унинг уйида сақланаётган хорижда ишлаб чиқарилаётган дорилар фош этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Далилий ашё сифатида олинган 23 турдаги дори воситалари давлат реестрида рўйхатга олинмагани, мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмагани ҳамда сақлаш шароитига амал қилинмагани маълум бўлди. Шунингдек, дориларни сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқлангани бўйича хулоса берилган.
Жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди томонидан А.А. 6 йил-у 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилиб, суд залидан қамоққа олинди.
Мавзуга оид
22:14 / 11.04.2026
Қашқадарё ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиб келган шахслар ушланди
08:31 / 07.04.2026
Ўзбекистон ва Покистон юқори технологияли дори ишлаб чиқариши мумкин
08:33 / 30.03.2026
Наркосавдо ва ноқонуний дориларга қарши тезкор операциялар ўтказилди
11:59 / 25.03.2026