“Ҳудудгаз пойтахт” хабарига кўра, таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор ва Учтепа туманларининг қатор ҳудудларига 27 март куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. 

Чилонзор тумани:

аҳоли истеъмолчилари: 7, 8, 9, 10, 16-мавзелар, С-мавзеси, “Зарқўрғон”, “Фидокор”, “Навбаҳор”, “Катта Навбаҳор”, “Кўтарма”, “Наққошлик”, “Ботирма”, “Лутфий”, “Оқтепа соҳилбўйи”, “1-Қатортол”, “Нафосат”, “Диёр”, “Қатортол”, “Чўпонота”, “Боғзор”, “Оқтепа” МФЙдаги 13 836 та кўп қаватли хонадон ва 1842 та ерли хонадон;
улгуржи истеъмолчилар: 68 та.

Учтепа тумани:

аҳоли истеъмолчилари: “Тепақўрғон”, “Қўрғонтепа”, “Кўхна Чўпонота”, “Боғобод”, “Боғистон”, “Бирлик”, “Найман”, “Гузар” МФЙ ва Учтепа тумани 11, 12, 13, 14, 15, 26-мавзеларидаги кўп қаватли 7379 та хонадон
улгуржи истеъмолчилар: 76 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.