Ўзбекистонга мотор мойининг ноқонуний олиб кирилиши ҳолати фош этилди
Юк кузатув ҳужжатларидан тушиб қолган 220 млн сўмлик товар фош бўлди.
Хориждан “Яллама” чегара божхона пости орқали масъулияти чекланган жамият номига олиб келинган товарлар билан юкланган MAN TGX 18.440 русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати 220 млн сўм бўлган 440 дона ҳар бири 4 литрдан бўлган High Ultra 10W-40 мотор мойи борлиги аниқланди.
Жисмоний ва юридик шахслар амалдаги тартибларга мувофиқ Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтишда ўзи билан олиб кетаётган товар вa моддий бойликларни белгиланган меъёрлар асосида ишончли вa тўғри декларацияланиши учун қонун ҳужжатларга мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
07:57 / 29.04.2024
Ҳиндистон Ўзбекистонда автомобил двигатели мойларини ишлаб чиқармоқчи
09:49 / 25.05.2023
Тошкентда чиқинди мой маҳсулотини қайта ишлаш вақтида йирик ёнғин содир бўлди
14:46 / 18.09.2018
BP Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради. Castrol мойини ишлаб чиқариш режалаштирилган
10:13 / 25.01.2018