Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг янги элчиси Ҳиндистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Сардор Рустамбоев Деҳлидаги "Раштрапати Бҳаван" саройида Ҳиндистон президенти Драупади Мурмуга ишонч ёрлиқларини топширди.
Фото: «Дунё» АА
"Дунё" хабарига кўра, расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Олий ва юқори даражалардаги мунтазам учрашувлар ва мулоқотлар икки давлатнинг кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги кучли сиёсий иродаси ва қатъиятини тасдиқлаётгани, стратегик шерикликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш имкониятини тақдим этаётгани таъкидланди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни фаоллаштириш учун улкан салоҳият ва ўзаро интилиш мавжудлиги қайд этилди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг замонавий ҳолати юқори баҳоланиб, барча соҳаларда ўзаро манфаатли алоқалар янада ривожланишига ишонч билдирилди.
Ўзбекистоннинг янги элчиси Сардор Рустамбоев 2024 йил 25 январ куни Деҳлига етиб келган эди. Бунгача у мамлакатнинг Франциядаги дипломатик ваколатхонасига раҳбарлик қилган.
Мавзуга оид
08:41 / 15.04.2026
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қўшма ўқув машғулотларини бошлади
10:10 / 04.04.2026
Ҳиндистон Ўзбекистонда бодомзорлар ташкил этади
15:19 / 02.04.2026
Бир миллиарддан ортиқ аҳоли, уч миллион амалдор, 33 та савол — Ҳиндистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланди
08:30 / 02.04.2026