Жорий ҳафта бозорлар учун муҳим воқеаларга бой бўлди. Хусусан, пайшанба куни АҚШнинг IV чорак Ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди. Бу кўрсаткич 3,4 фоизни ташкил этган. Бир кундан кейин эса Федерал захира тизими (ФЗТ) раиси Жером Повел барчаси ўйланганидек кетаётганини айтиб, бозор иштирокчиларини тинчлантиришга уринди.
Jahon Insights канали экспертлари 25 мартдан 29 мартгача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
S&P500 – 5254 (ҳафта бошидан +0,39 фоиз, йил бошидан +10,16 фоиз);
NASDAQ – 18254 (ҳафта бошидан -0,46 фоиз, йил бошидан +8,49 фоиз);
DJI – 39807 (ҳафта бошидан +0,84 фоиз, йил бошидан +5,62
фоиз).
500 та энг йирик компаниялардан таркиб топган S&P500 индекси 6 пунктга, Dow Jones индекси 47 пунктга ошди, NASDAQ индекси эса 85 пунктга пасайди.
Асосий қимматбаҳо металлар:
- Олтин – 2233 доллар(1 унцияси) ҳафта бошидан +3,18 фоиз, йил бошидан +8,28 фоиз;
- Кумуш – 24,8 доллар(1 унцияси) ҳафта бошидан +0,68 фоиз, йил бошидан +4,61 фоиз;
- Алюминий – 2333 доллар(1 тоннаси) ҳафта бошидан +1,41 фоиз, йил бошидан -2,02 фоиз:
- Мис – 4 доллар(1 фунти) ҳафта бошидан +0,48 фоиз, йил бошидан +3,34 фоиз.
P.S: юқорида қимматбаҳо металларнинг 1 унцияси нархи кўрсатилган.
Қимматбаҳо металларнинг барчаси ўсиш суръатини тақдим этди. Масалан, алюминий ва олтин мос равишда 33 доллар ва 69 долларга ўсган бўлса, кумуш ва мис 17 ва 2 центга қимматлашди.
Нефт
- WTI – 83,06 доллар (ҳафта бошидан +2,87 фоиз, йил бошидан +16,5 фоиз);
- BRENT – 86,92 доллар (ҳафта бошидан +1,64 фоиз, йил бошидан +12,82 фоиз).
Ҳафта давомида нефтнинг WTI маркаси 2,32 долларга, BRENT эса 1,4 долларга қимматлашди.
Валюталар
- USD/EUR: -0,16 фоиз (йил бошидан -2,25 фоиз);
















