15:10 / 01.04.2024
66292

Солихон домла Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди

Солихон Ортиқхўжаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилган. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон домла Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. 

Тошкент шаҳар судининг Kun.uz'га маълумот беришича, Солихон Ортиқхўжаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилган. 

2022 йил бошида Тошкент вилояти Зангиота тумани «Фатҳ» жоме масжидида имом ноиби вазифасида ишлаб келган Солихон Ортиқхўжаев ишдан бўшатилганди.

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган ушбу имом ноибининг интернет тармоқларидаги кескин чиқишлари фуқаролар, айниқса, Хоразм вилоятида истиқомат қилувчиларнинг эътирозларига сабаб бўлгани қайд этилган.

Мавзуга оид
Top