РФнинг Днипрога берган ракета зарбаси оқибатида 18 киши жабрланди
УҚК Днипрога ракета отилгани, ҳужум натижасида 18 киши жароҳатлангани, улардан 12 нафари касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди.
Россия армияси Днипро шаҳрига ракета зарбаси берди, дея хабар қилди Днипропетровск вилояти маъмурияти раҳбари Сергей Лисак 2 апрел, сешанба куни. Охирги маълумотларга кўра, зарба натижасида 18 киши жабрланган, улардан 12 нафари, жумладан, беш нафар бола касалхонага ётқизилган.
«Ҳозир шифокорлар уларнинг аҳволини ўртача деб баҳоламоқда. Бироқ улар ҳаммаси яхши бўлишини айтмоқда», - деди Лисак касалхонадаги болаларни кўрганидан кейин. Унинг таъкидлашича, зарба пайтида барча болалар яширинган. «Бу болаларнинг соғлиғини ва, эҳтимол, ҳаётини сақлаб қолди. Ўқитувчиларга меҳнатлари учун раҳмат. Уларнинг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари учун», деб ёзган Лисак.
УҚК Ҳаво кучлари кун давомида Днипро йўналиши бўйича авиацион ракета учирилгани, шаҳарда маҳаллий вақт билан соат 16:42 да портлаш содир бўлганини маълум қилди. ИИВнинг хабар беришича, ҳужум оқибатида болалар боғчаси, коллеж ва корхона зарар кўрган. Корхона ҳудудида ёнғин содир бўлиб, тезда ўчирилди. Шаҳарда қутқарув ишлари кечқурун ҳам давом этди, деди Украина президенти Володимир Зеленский.
Мавзуга оид
09:16
Сиёсий технолог Марат Гелман РФда терроризмни оқлашда айбланди
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
07:50 / 21.11.2024
РФнинг қатор областлари ядровий доктрина янгиланиши фонида ҳужумга учради
13:23 / 19.11.2024