Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WhatsApp мессенжери глобал узилишдан сўнг ўз фаолиятини қайта тиклади
WhatsApp, Instagram ва Facebook ишидаги узилиш бутун дунё бўйлаб ўн минглаб фойдаланувчиларга таъсир кўрсатди.
Дунёнинг турли давлатларида бир неча соат давом этган WhatsApp мессенжери ишидаги носозликлар бартараф этилди. Бу ҳақда мессенжернинг 4 апрел, пайшанба куни эрталаб X ижтимоий тармоғидаги микроблогида маълум қилин. «Ва биз қайтдик! Суҳбатдан завқланинг!» - дейди бу постда. Узилишларга айнан нима сабаб бўлгани ҳақида хабар берилмаган.
Бундан бир неча соат олдин, 3 апрел оқшомида бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар WhatsApp ишидаги кенг кўламли носозликлар ҳақида хабар берди. Мессенжерда хабарларни жўнатиш ёки қабул қилишнинг имкони бўлмаган, унинг веб-версияси очилмаган ва уланиш муаммолари ҳақида хабар берилган, шунингдек, медиафайллар ҳам юкланмаган.
Муаммолар ҳақида хабарлар, хусусан, Россия, Британия, Ҳиндистон, Бразилия, АҚШ ва бошқа баъзи мамлакатлардан келган. Downdetector сервиси маълумотларига кўра, носозликнинг энг юқори чўққисида АҚШда 24 минг WhatsApp фойдаланувчиси узилиш ҳақида хабар берган. Шу билан бирга, Meta компаниясига тегишли Facebook ва Instragram ижтимоий тармоқлари ишидаги муаммолар ҳақида ҳам маълумот пайдо бўлди.
Айни вақтда, Россия регулятори Роскомнадзор 3 апрел куни кечқурун Россияда WhatsApp ишини блокламаганини таъкидлади. «Носозлик ҳақидаги маълумот Downdetector хорижий сервиси томонидан тарқатиляпти. Муаммо, эҳтимол, РФда фаолияти тақиқланган Meta инфратузилмасидаги носозлик билан боғлиқ», - дея таъкидлади департамент.
Мавзуга оид
08:37 / 04.06.2026
Max мессенджери App Storeʼдан олиб ташланди
15:22 / 26.01.2026
АҚШда Meta’га WhatsApp махфийлиги бўйича даъво қўзғатилди
15:11 / 16.01.2026
Дума депутати: WhatsApp Россияда 2026 йилда тўлиқ блокланиши мумкин
08:58 / 30.12.2025