Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч ҳудудда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Сурхондарё вилоятининг Денов, Қашқадарё вилоятининг Муборак ҳамда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Денов туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда “П.” корхонаси иш бошқарувчиси М.Н. ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида ушбу корхонага қарашли ҳаммомни умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 172,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, M.S. оилавий корхонаси таъсисчиси И.Т. ҳеч қандай ҳужжатсиз ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган қурилмаларни тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 136,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:05 / 11.07.2026
Кўмир омборидаги йирик талон-торожлик фош этилди
08:26 / 09.07.2026
Жаҳон газ бозорида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
18:41 / 23.06.2026