Собиқ спортчи ва Ҳолливуд актёри О Жей Симпсон вафот этди
Америка футболи юлдузи ва Ҳолливуд актёри 1990-йилларнинг ўрталарида иккита қотиллик бўйича шов-шувли ишда иштирок этган.

Фото: Getty Images
АҚШда Ҳолливуд актёри О Жей Симпсон (тўлиқ исми Орентал Жеймс Симпсон) 76 ёшида вафот этди. У бир пайтлар Америка футболи юлдузи бўлган, 1990-йилларнинг ўрталарида иккита қотиллик бўйича шов-шувли ишда иштирок этган. Симпсоннинг оиласи 11 апрел, пайшанба куни Х ижтимоий тармоқдаги расмий аккаунтида ўлим сабаби простата саратони бўлганини маълум қилди.
О Жей Симпсоннинг спорт карьераси
Профессионал равишда О Жей Симпсон Миллий футбол лигасида (МФЛ) «Баффало Биллс» ва «Сан-Франциско Фортинайнерс» учун 11 мавсум ўйнаган. Раннинбек бўйича ўз позициясида у МФЛдаги энг муваффақиятли спортчилардан бири эди. Унинг ютуқлари орасига беш марта барча юлдузлар жамоасига киритилиши ва юлдузлар ўйинида қатнашиши, шунингдек, раннинбеклар бўйича бир нечта МФЛ статистик рекордлари киради. 1984 йилда у МФЛ шон-шуҳрат залига киритилди.
Ўзининг спорт карерасини тугатгандан сўнг, О Жей Симпсон Америка футболи ўйинларини шарҳлаб, филмларда рол ўйнай бошлади. Ҳолливуддаги энг машҳур актёрлик ишларидан бирида О Жей Симпсон Лесли Нилсен бош қаҳрамонининг шериги детектив Нордберг ролини ўйнади. Трилогиянинг биринчи филми 1988 йилда, охиргиси 1994 йилда чиқарилган.
Иккита қотиллик иши
1994 йилда Симпсон ўзининг собиқ рафиқаси Никол Браун Симпсон ва унинг дўсти Рон Голдманни ўлдиришда айбланган. Прокуратура жиноятга сабаб сифатида рашкни кўрсатган. Суд жараёни бутун мамлакат бўйлаб телевидение орқали намойиш этилди ҳамда АҚШ тарихидаги энг машҳур ва муҳокама қилинган судлардан бирига айланди.
Симпсоннинг адвокатлар жамоаси ҳакамлар ҳайъатига уларнинг мижози фақат тери ранги ва полиция ирқий тарафкашлиги туфайли нишонга олинганини таъкидлади. Ҳакамлар ҳайъати собиқ футболчини айбсиз деб топди, аммо оқланганидан икки йил ўтгач, Симпсон фуқаролик суди ишида жабрланувчилар қариндошларига ютқазди, у собиқ рафиқаси ва унинг дўсти ўлимида айбдор деб топилди. Спортчига қурбонларнинг оилаларига 33,5 миллион доллар тўлаш мажбурияти юкланган.
Кейинчалик О Жей Симпсон кичик жиноятлар учун бир неча марта ҳибсга олинган. 2008 йилда у қуролли талончилик учун 33 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2017 йилда шартли равишда озодликка чиқарилган.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
BTS EXPRESS – логистика соҳасининг 4 карра “Йил бренди” ғолиби
Ўзбекистон | 17:00
-
Тошкентдаги омборхонада юз берган катта ёнғин ўчирилди
Жамият | 16:42
-
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
Ўзбекистон | 16:40
-
Бир қанча вилоятларда аҳолидан сут йиғадиган 100 та пункт ташкил этилади
Ўзбекистон | 16:11
Мавзуга оид

23:36 / 10.04.2025
Хитой Трампнинг божларига жавобан Ҳолливуд филмлари импортини қисқартиради

22:45 / 25.04.2024
Ню-Йорк суди Ҳарви Вайнштейнга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди

12:07 / 10.11.2023
Ҳолливуд актёрлари иш ташлашни тугатди

14:50 / 29.10.2023