Ўзбекистон | 10:51 / 20.04.2024
3644
1 дақиқада ўқилади

Нидерландиядаги ўзбеклар Туркия бюджет авиакомпаниясини Ўзбекистон бозорига қабул қилиш ҳақида илтимос билан чиқди

Ўзбекистон дипломатлари Нидерландиянинг Утрехт шаҳрида вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашди.

Фото: Дунё

Ўзбекистоннинг Бенилюкс давлатларидаги элчихонаси дипломатлари Нидерландиянинг Утрехт шаҳрида қурилиш соҳасида ишлаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё".

Европа Иттифоқи мамлакатлари билан қонуний миграция каналларини кенгайтириш, меҳнат мигрантлари томонидан Нидерландия ҳудудида бўлиш қоидаларига риоя қилиш, иш берувчилар томонидан улар учун муносиб шароитларни яратиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ватандошлар хизматларидан фойдаланадиган Туркиянинг Pegasus Airlines бюджет авиакомпаниясини Ўзбекистон бозорига қабул қилиш ҳақидаги илтимосини тегишли вазирлик ва идораларга етказиш юзасидан мурожаат қилишди. Ҳозирда арзон авиакомпания Бишкекдан парвозларни амалга оширмоқда. Уларнинг айтишича, ушбу авиакомпания мижозларининг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.

Сайёр қабул доирасида Нидерландияга янги келган 14 нафар Ўзбекистон фуқароси элчихонанинг вақтинчалик консуллик ҳисобига қабул қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид