Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Meta матбуот котиби Россияда сиртдан олти йилга ҳукм қилинди
Энди Стоун интернетда терроризмни омма олдида оқлаганликда айбдор деб топилди. Ҳимоя ҳукм устидан шикоят қилади.
Москвадаги иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди Американинг Meta корпорацияси матбуот котиби Энди Стоунни интернетда терроризмни омма олдида оқлаш моддаси бўйича айбдор деб топиб, олти йилга умумий режимдаги колонияга сиртдан ҳукм қилди. Бу ҳақда 22 апрел, душанба куни Россия ахборот агентликлари ёзган.
Маълум қилинишича, Стоуннинг жазо муддати у Россия Федерацияси ҳудудида қўлга олинган ёки Россияга экстрадиция қилинган пайтдан бошлаб ҳисобланиши керак. Россия томони бунга қандай эришмоқчи эканлиги аниқлаштирилмаган. Суд қамоқ жазосидан ташқари, америкаликка тўрт йил давомида интернет-ресурсларни бошқаришни тақиқлади.
Айблов Стоунни етти йилга қаттиқ режимли колонияга ҳукм қилишни сўраган. Бу - ушбу моддага кўра максимал жазо. Ҳимоя томони ҳукм устидан шикоят қилишни режалаштирмоқда.
Энди Стоун Россияда қидирувга берилган
2023 йил ноябр ойида Россия Ички ишлар вазирлиги Энди Стоунни федерал қидирувга бергани маълум бўлди. Ўшанда «Медиазона» 2023 йилнинг февралида Ички ишлар вазирлиги қидирув базасида Стоун номи ёзилган карта пайдо бўлганини ва ноябр ойида Россия судларидан бири уни терроризмни тарғиб қилиш моддаси бўйича сиртдан ҳибсга олишга қарор қилганини таъкидлади.
Худди шу моддага кўра, Россия Тергов қўмитаси 2022 йил март ойида компаниянинг Facebook ва Instagram’да украиналик фойдаланувчиларни «босқинчилар ўлими»га чақирувчи постлари учун блокламагани сабабли Meta’га нисбатан жиноий иш қўзғатган. Meta матбуот котиби сифатида Стоун қарорни эълон қилган эди.
Ўша ойда Россия расмийлари Meta’га тегишли Facebook ва Instagram’ни блоклаб, компанияни «экстремистик» ташкилот деб эълон қилди. 2024 йил феврал ойида Москванинг Басманний туман суди Стоунни икки ойга сиртдан ҳибсга олди. Шу билан бирга, Росфинмониторинг уни «экстремистлар ва террорчилар» рўйхатига киритди.
Мавзуга оид
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
23:23 / 27.04.2026
Хитой Meta’нинг Manus стартапини сотиб олиш бўйича 2 миллиард долларлик битимини тўхтатди
22:41 / 18.04.2026
Meta сунъий интеллект сабабли 8 минг ходимини ишдан бўшатади
15:58 / 30.01.2026