Жаҳон | 15:12 / 23.04.2024
2792
2 дақиқада ўқилади

Украина Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари Солский коррупцияда гумон қилинмоқда

Николай Солский 291 миллион гривнага тенг ерни эгаллаб олишда ва яна 190 миллионлик ерни эгаллаб олишга уринганликда гумон қилинмоқда.

Николай Солский Фото: Pacific Press/picture alliance

Украина аграр сиёсат ва озиқ-овқат вазири Николай Солский 291 миллион гривнага тенг ерни эгаллаб олгани ва яна 190 миллион гривнага тенг ерни эгаллаб олишга уринганликда гумон қилинаётгани ҳақида маълумот берилди, деб хабар қилди 23 апрел, сешанба куни Украина ОАВ Украина Миллий антикоррупция бюроси (УМАБ) ва Коррупцияга қарши ихтисослашган прокуратурадаги (КҚП) манбаларга таяниб.

«Олий рада аграр қўмитасининг собиқ раҳбари, амалдаги вазир 291 миллион гривна қийматидаги давлат ерларини тортиб олганлик ва яна 190 миллион гривнага тенг ерни тортиб олишга уринганликда гумонланмоқда», — деди суҳбатдошлар. Коррупцияга қарши идоралар гап айнан ким ҳақида бораётганини очиқламади, аммо манбаларга кўра, бу - Николай Солский. 

Солскийга яқин манбанинг айтишича, у адвокатлик билан шуғулланган вақтда - 2017-2018 йиллардаги эпизодларда гумон қилиняпти. Солский бошчилигидаги гуруҳга Давлат геокадастр органларининг мансабдор шахслари ва ушбу органлар фаолиятини назорат қилувчи кураторлар кирган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид