2024 йилнинг 27 апрел куни Бухоро вилоятида Chery автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган навбатдаги With Chery With Love (WCWL) тадбири ўтказилди.

Тадбирда Бухоро, Навоий, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан бўлган Chery Tiggo 8 Pro ва Chery Tiggo 8 Pro Max автомобиллари соҳиблари иштирок этдилар.

Бухоро шаҳридан бошланиб “Bukhara Desert Oasis”гача бир соат давом этадиган қарийб 50 км масофалик маршрут турли йўл қопламалари ўз ичига олган эди. Маршрут давомида автомобиллар соҳиблари ҳам равон асфальт йўлларни, шағалли ва қумли қисмларга эга бўлган мураккаб жабҳаларни ҳам босиб ўтдилар. Бу кроссоверларнинг турли хил йўлсизлик шароитларида ўтувчанлиги, бошқарилувчанлиги ва умумий чидамлилигини синаб кўриш ва минтақада мавжуд бўлган мураккаб йўлларда саёҳат учун ишончлилигига амин бўлиш имконини берди.

Фаол дам олиш шинавандалари учун квадроциклларда, туяларда ва отларда қизиқарли саёҳатлар ташкил этилди. Бу тадбирлар меҳмонларга ўзини тадқиқотчи ва кашшоф сифатида ҳис қилиш, атрофдаги табиатнинг гўзаллигидан баҳраманд бўлиш ва энергия олишлари имконини яратди.

Миллий ошпазлик анъаналарига алоҳида эътибор қаратилди. Катта пазандалик мусобақаси ўтказилиб, унда меҳмонлар миллий таомларни тайёрлаш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар ва таом тайёрлаш сирлари билан ўртоқлашдилар. Пазандалик мусобақаси иштирокчилари томонидан тайёрланган турли хил таомлар татиб кўрилгандан сўнг, уларнинг барчаси шу қадар мазали чиққанлиги сабабли, ғолибни аниқлаш имконсизлиги, мусобақада эса дўстлик ғалаба қозонгани маълум бўлди.

Марказий майдонда ёрқин кўнгилочар дастур намойиш этилди. Профессионал бошловчи ва диджей оташин ритмлар орқали байрамона муҳитни яратдилар. Иммерсион театр томошабинларни миллий афсоналар ва анъаналарнинг мафтункор оламига чўмдириб, уларга воқеаларнинг бевосита иштирокчисига айланиш имконини берди.


















