Наманган шаҳри Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев туман марказидаги Камолот кўчасини хизмат ва сервис кўрсатиш кўчасига айлантириш бўйича бошланган ишлар билан танишган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.


Лойиҳа таклифларидан кўринадики, электр тармоғи ҳимоя зонасида қатор савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини, болалар комплексларини қуриш режалаштирилган. Хабарда бундан мақсад янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий аҳолига даромад келтириш ва ҳудуднинг умумий инфратузилмасини яхшилаш экани айтилган.


Давлатобод туманининг қоқ марказида жойлашган бу ҳудуд 2023 йилнинг март ойида лотларга бўлинган ҳолда Солиқ қўмитаси буюртмачилигида аукцион савдоларига чиқарилган.
Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги тегишли қарори билан тасдиқланган Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларига кўра, юқори кучланишли электр энергияси тармоғи муҳофаза зонасида қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланган.
Хусусан, электр узатиш ҳаво линияларининг муҳофаза зонасида болалар ва спорт майдончаларини, стадионларни, бозорларни, савдо шохобчаларини, дала шийпонларини, моллар учун қўраларни, ҳар қандай турдаги машина ва механизмлар учун гаражлар ва турар жойларни жойлаштириш, ўрнатилган тартибда рухсат этилган ишларни бажариш билан боғлиқ бўлмаган кўплаб одамлар йиғилиши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай тадбирларни ўтказиш














