Украинада урушнинг 801-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия мудофаа вазирлиги Қрим узра ATACMS русумли тўртта ракета уриб туширилганини маълум қилди.
- Харкивда дронлар ҳужуми оқибатида тўрт киши жароҳатланди.
- Днипропетровск областида дронлар критик инфратузилма объектларига ҳужум қилди, икки киши жароҳатланган.
- Белгородда портлаш оқибатида беш киши жароҳатланди, регион губернатори бунинг сабабини айтмаган.
- Россия ИИВ сайтида Володимир Зеленский ва Петро Порошенко қидирувга берилгани тўғрисида эълон пайдо бўлди.
- Карпаторти областида ҳарбий комиссариат ходимлари маҳаллий аҳоли вакиллари қишлоқдошларининг сафарбар қилинишига қарши уюштирган намойиши вақтида бир неча бор ҳавога ўқ узди.
- Украина россиялик ва белруслик эшкакчиларни Олимпиада саралашидан четлатишни талаб қилди.
Кун кадри. Лвивда Пасха ибодатидан кейин

Roman Baluk / Reuters / Scanpix / LETA
Харкив ўққа тутилишидан кейин чиққан ёнғин
Россия армиясининг Харкивга 4 майга ўтар кечаси қилган ҳужумидан кейин шаҳарнинг Индустриал районидаги саноат корхоналаридан бирида (област ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовга кўра, фуқаролик объекти) ёнғин чиққан. Камида тўрт киши жароҳатланган. Ва бу ўша куни Харкив навбатдаги марта ўққа тутилиши эди.

Pavlo Pakhomenko / NurPhoto / Getty Images
























