3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин
Корея автомобилсозлик саноати уюшмаси таркибида 6800 та корхона мавжуд бўлиб, унда 48 000 нафар ходим фаолият олиб боряпти. Кореяликлар ушбу тармоқда яна йилига 3000 нафар ишчига талаб борлигини айтиб, бу бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш истагида эканини билдирди.
Кореяда автомобилсозлик йўналиши бўйича йилига 3000 нафар ишчига талаб бор. Бу ҳақда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Корея Республикасининг Автомобилсозлик саноати уюшмаси раиси Квак Ёнг Чол ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасида ташкил этилган мазкур мулоқотда ушбу давлат провинцияларидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш уюшмалари раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Учрашувда мезбонлар икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини эътироф этиб, меҳнат муносабатлари бўйича йўлга қўйилган самарали ҳамкорликдан мамнун эканини билдирди.
Мулоқотда Корея автомобилсозлик саноати уюшмаси таркибида 6800 та корхона мавжуд бўлиб, унда 48 000 нафар ходим фаолият олиб бораётгани қайд этилди. Кореяликлар ушбу тармоқда яна йилига 3000 нафар ишчига талаб борлигини айтиб, бу бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш истагида эканини маълум қилди.
Учрашув якунида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш йўналишида ишлаш истагидаги ўзбекистонликларни қисқа фурсатларда ушбу янги лойиҳага қамраб олишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
09:10 / 03.10.2024
Ўзбекистонликлар Қатарга ишга юборилади
09:50 / 01.10.2024
АҚШга ишга юборишини айтиб пул олганлар ушланди
15:21 / 25.09.2024
Муаммолар оғушидаги “олтин давр”: талабаларнинг ўқишга вақти борми ўзи?
09:30 / 24.09.2024