Жаҳон | 10:15 / 15.05.2024
1838
3 дақиқада ўқилади

Италияда мафияга аъзоликда гумон қилинган 100 дан ортиқ киши ушланди

Италия полицияси қўлга олинганлар гиёҳванд моддалар, қурол-яроғ ва одам савдоси билан шуғулланувчи «Ндрангета» жиноий гуруҳига тегишли, деб ҳисоблайди.

Фото: AP / Gregorio Borgia

Италия полицияси 14 май, сешанба куни Калабрия мафия ташкилоти «Ндрангета»га қарши ўтказилган рейд давомида 109 нафар гумонланувчини қўлга олди. Яна 20 киши уй қамоғига олинди, 13 нафар гумонланувчига нисбатан бошқа чеклов чоралари қўлланди, дея тушунтирди полиция. Ушланганларнинг аксарияти Италия жанубидаги Козенца шаҳридан. 

Қайд этилишича, эрта тонгда бир гуруҳ полиция ходимлари ва иқтисодий жиноятларга ихтисослашган терговчилар Калабрия минтақасидаги Катандзаро коммунасига юборилган. Полиция маълумотларига кўра, операция давомида Италия божхона ва молия полицияси ходими ҳам қўлга олинган. 

Вояга етмаганлар гиёҳванд моддалар савдосига жалб қилинган 

Терговчилар гумонланувчиларни мафия ташкилотига аъзоликда, гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа жиноий жиноятларда айбламоқда. Прокурор Винченцо Капомолланинг айтишича, мафия кланлари ҳимоя эвазига пул ундириш орқали Козенцага катта иқтисодий зарар етказган. Бироқ, кланларнинг асосий фаолияти гиёҳванд моддалар савдоси бўлиб, улар учун вояга етмаганларни ҳам жалб қилишган. 

Мафияга қарши жараёнда 200 дан ортиқ киши судланди 

2023 йил 20 ноябрда Италия суди Калабриядаги «Ндрангета» гуруҳига алоқадор 200 дан ортиқ кишини айбдор деб топди ва турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу сўнгги 30 йил ичида мамлакатдаги энг йирик мафия устидан ўтказилган суд бўлди. 

Ишда 400 дан ортиқ айблов моддалари, жумладан, гиёҳванд моддалар ва қурол савдоси, товламачилик ва мафия билан ҳамкорликда айбланган 338 киши иштирок этган. Прокурорлар 322 айбланувчига жами 5000 йилга яқин қамоқ жазосини талаб қилган эди. 

Натижада суд 131 нафар айбланувчини оқлади ва 207 нафарини жами 2000 йилдан ортиқ қамоқ жазосига ҳукм қилди. «Ндрангета»нинг икки етакчи аъзоси - Саверио Рационале ва Доменико Бонавоте 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, бу иш бўйича энг оғир жазога айланди. Айбланганлар орасида 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган собиқ депутат Жанкарло Питтелли ҳам бор. 

Қурол ва одам савдоси 

«Ндрангета» Италиядаги энг қудратли замонавий мафия гуруҳларидан бири ҳисобланади. У қурол, одам ва гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланади ҳамда кўп миллиард долларлик айланмага эга. 2016 йилда унинг аъзолари 2012 йилда содир бўлган икки даҳшатли зилзиладан сўнг Италия шимолида қурилиш бизнеси ва кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларда фирибгарликда айбланган эди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди