1 июндан олий маълумотли боғча тарбиячиларининг маоши ошади
Давлат боғчаларида ишловчи олий маълумотли педагог ходимларнинг маоши мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади. Бу президент қарорида белгиланган.
Давлат раҳбарининг 2023 йил май ойида имзолаган қарорига асосан 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлариникига тенглаштирилиши лозим.
Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат боғчаларининг олий маълумотли тарбиячи-методист, тарбиячилари 1 млн 203 минг 660 сўм олиши белгиланган. Мактабларнинг олий маълумотли бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари эса 2 млн 90 минг 399 сўм олади.
Шундан келиб чиқилса, бакалавр дипломига эга боғча тарбиячиларининг маоши 2 млн сўмдан оширилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили май ойида президентга қилинган мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимотида иш ҳақи ставкалари оширилиши ҳақида маълумот берилганди.
Дастлаб хабар эса 2023 йилнинг январ ойида чиққанди. Мактабгача таълим агентлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаева бу режа 2023 йилда амалга оширилиши белгиланган устувор режа эканини маълум қилганди. Қолаверса, нафақат тарбиячилар, балки боғчалар директорлари, тарбиячиларнинг ёрдамчилари, ошхона ва бухгалтерия ходимларининг ҳам ойлиги сезиларли ошиши кўзда тутилганди.
Аввалроқ собиқ мактабгача таълим вазири Агриппина Шин давлат боғчаларидаги тарбиячиларнинг маошини ҳеч бўлмаса бошланғич синф ўқитувчиларининг маоши билан тенглаштириш учун йилига 2,5 трлн сўм кераклигини айтганди.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди
Ўзбекистон | 18:17
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
-
Хитойда 35 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қатл этилди
Жаҳон | 17:36
-
Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига квоталарни камайтириши мумкин
Жаҳон | 17:22
Мавзуга оид
19:42 / 29.10.2024
Тошкентда ўғил болага қиз бола кийимини кийдириб, саҳна кўриниши ташкиллаштирган тарбиячи ишдан олинди
20:32 / 06.09.2024
Ўқитувчиларнинг 1 фоизи 10 млн сўмдан кўп маош олмоқда. Қандай қилиб?
19:42 / 04.09.2024
Хитойда ишчилар ортиқча тўланган маошларини қайтариши керак — ОАВ
00:59 / 29.08.2024