Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳаж-2024» дастури доирасида Тошкент - Мадина йўналишидаги биринчи авиақатнов жўнаб кетди
Ўзбекистон шаҳарларидан Мадинага жами 124 та чартер авиақатнови ва 15 130 нафар йўловчи ташуви амалга оширилади.
2024 йил 23 май куни «Ҳаж-2024» дастури доирасида Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент - Мадина йўналишидаги биринчи авиақатнови Тошкент вақти билан соат 1:40 да жўнаб кетди.


Ўзбекистон Республикаси шаҳарларидан Мадина шаҳрига жами 124 та чартер авиақатнови ва 15 130 нафар йўловчи ташуви амалга оширилади.
Uzbekistan Airways Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг «Ҳаж-2024» дастури бўйича расмий ҳамкори ҳисобланади.


Аввалроқ Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланиши хабар қилинганди. Республикадан Саудия Арабистонига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.
Мамлакатнинг 10 та ҳудудий аэропортидан тўғридан тўғри Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади. Барча парвозлар Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.




Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
17:46 / 14.05.2026
Президент ташаббуси билан 100 кишига бепул Ҳаж йўлланмаси берилди
18:34 / 02.05.2026
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Ҳажга йўл олди
13:14 / 29.04.2026