12:30 / 25.05.2024
6017

"Фахрланса арзигулик юртдошларимиз кўпайсин!" - Комил Алламжонов 

Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов Ҳарвард университетида докторлик илмий даражасига эришган ҳамюртимиз таниқли иқтисодчи олим Ботир Қобиловни ушбу юксак натижа билан табриклади.

Истеъдодли ва ақл-заковатли ўзбекистонликларнинг довруғи жаҳонга таралиши лозим!

Бугун Ҳарвард университетида докторлик илмий даражасига эришган ҳамюртимиз, фахримиз, таниқли иқтисодчи олим Ботир Қобиловни табриклашдан мамнунмиз. Ватандошимиз дунёда нуфузи бўйича учинчи ўринда турадиган университетда PhD унвонини олган биринчи ўзбекистонлик бўлди!

Ҳар бир йигит-қизимиз Ботир каби ўз устида ишлаб, билимини чуқурлаштириши, дунёқарашини кенгайтириши зарур. Қийинчиликлардан асло чўчимаслик, таслим бўлмаслик керак. Ёш дўстларим, ўз устингизда ишланг, ўрганинг, меҳнат қилинг ва олдингизга улкан мақсадлар қўйинг. Ботир Қобиловнинг ютуғи барча учун илҳом манбаи бўла олади. Фахрланса арзигулик юртдошларимиз кўпайсин!,  деб ёзди Комил Алламжонов ўзининг телеграм каналида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик иқтисодчи Ботир Қобилов Ҳарвард университетида докторлик унвонини олди.

Ботир Қобилов – иқтисодчи, аввалроқ АҚШнинг Дюк университетида иқтисодиёт магистри даражасини олган. У Uzbekonomics Telegram-канали муаллифи, шу номдаги подкастлар ҳаммуаллифи ҳисобланади. Қобилов жамоатчилик фаоли сифатида қатор мавзуларда ўз мулоҳазаларини билдириб келади.

Top