Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда иккинчи марта ёш математиклар халқаро олимпиадаси ўтказилади
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ҳамда Озарбойжон терма жамоаларининг иштирок этиши кутилмоқда.
26-31 май кунлари Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номли ихтисослаштирилган мактабда 14-15 ёшли ўқувчилар ўртасида математика бўйича халқаро олимпиада ўтказилади.
Ушбу олимпиадада 7-8-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилган Ал-Хоразмий номидаги аниқ фанлар олимпиадасининг ҳудудий босқичида совринли ўринларни эгаллаган ўқувчилар иштирок этиши белгиланган.
Бундан ташқари, ёш математиклар халқаро олимпиадасида Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ҳамда Озарбойжон терма жамоаларининг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Халқаро олимпиада якуний натижаларига кўра, 2008 йил 27 декабрдан кейин туғилган ўзбекистонлик иштирокчилар орасида энг яхши натижа кўрсатган 6 нафар ўқувчи халқаро Болқон математика олимпиадасида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилади. Мазкур олимпиада 25-30 июн кунлари Туркиянинг Анталя шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:47 / 13.06.2026
150 дан ортиқ математик сунъий интеллект атрофидаги шов-шувларга ишонмасликка чақирди
18:05 / 26.05.2026
Янги ўқув йилида 800 мингга яқин бола 1-синфга қабул қилинади
21:17 / 07.05.2026
11 май куни умумтаълим мактаб юқори синфларида дарс ўтилади – вазирлик
23:33 / 17.04.2026