1 июндан метан газнинг энг баланд нархи 3750 сўм этиб белгиланди
2024 йил 1 июндан 1 августгача автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида бир куб метр метан газнинг энг баланд нархи 3750 сўм қилиб белгиланди.
2024 йил 25 май куни Вазирлар Маҳкамасининг метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддатини узайтириш кўзда тутилган қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Унга кўра, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарор 7-бандига асосан киритилган унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 августгача бир куб метр учун 3750 сўм қилиб белгиланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 март куни ҳам Вазирлар Маҳкамаси енгил автомобиллар учун метаннинг энг баланд чакана нархини 2 ойга узайтирган эди. Бир куб метр учун максимал нарх эса 3250 сўмдан 3350 сўмгача оширилганди.
Мавзуга оид
07:45 / 18.01.2025
Хоразм ва Тошкентда ярим млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
12:23 / 14.01.2025
Тошкент вилоятида 486 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
07:51 / 11.01.2025
Иссиқхона газларини мустақил текшириш ташкилоти фаолияти йўлга қўйилади
19:45 / 09.01.2025