Самарқандда “Баҳодир Ялангтўш” фильмининг премераси бўлиб ўтди
Самарқандда “Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий филмининг илк намойиши бўлиб ўтди. Филмнинг Тошкентдаги намойиши 30 май куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақида Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

25 май куни Самарқандда атоқли саркарда, Регистон бунёдкори Амир Баҳодир Ялангтўшга бағишланган “Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий филмининг илк катта премераси ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги мутасаддилари, филм ижодкорлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
“Филмларда, хусусан, тарихий филмларда ҳам асосан салбий образларни ижро этганман. Чунки ҳар қандай фильмда салбий қаҳрамон динамикани белгилаб беради, шу билан бирга, салбий образ актёрдан алоҳида масъулият, машаққат талаб қилади.Томошабиннинг диққат-марказида туради. Абдураҳмон девонбеги образи ҳам шулар қаторига киради. Шу ўринда, бу каби фильмларни қўллаб-қувватлаётган Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлигига чин кўнгилдан миннатдорлик билдирмоқчиман”,— дея фикр билдирди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов.
Маданият вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Жамшид Ниёзовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, филм илк намойишида қарийб 3,5 мингдан ортиқ томошабинлар иштирок этишган: “Мазкур филм режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан 3 йил давомида суратга олинган ва бу жараёнларда катта жамоа ишлаган. Илк намойишдаёқ 3,5 мингдан ортиқ томошабинлар 2 соат давомида қизиқиш билан томоша қилишгани машаққатлар бекор кетмаганини ифодалайди.
30 май пайшанба куни пойтахтдаги Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида “Баҳодир Ялангтўш” фильмининг катта премераси ўтказилиши режалаштирилган” деди у.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди
Спорт | 09:54
-
2030 йилгача давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
Ўзбекистон | 09:49
-
Трамп Хитой товарларига бож тўловларини пасайтиришини эълон қилди
Жаҳон | 09:05
-
2024 йилда ижобий ҳал қилинган суғурта ҳодисаларининг чорак қисми GROSS улушига тўғри келган
Ўзбекистон | 09:00
Мавзуга оид

23:20 / 22.04.2025
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди

19:46 / 22.04.2025
Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрел куни Самарқандга келади

10:53 / 22.04.2025
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

17:56 / 18.04.2025