Жиноят ишлари бўйича суд «Бахти Ташкентский» номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев айбланаётган жиноят ишини кўришни бошлади. Жиноий ишида доирасида 37 нафар шахс суд қилинмоқда.

Жиноий уюшма аъзолари қуйидагиларда айбланмоқда:

Қудратуллаев Бахтиёр Запарович – Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисми г-банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 109-модда 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш), 138-модда 1-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш), 165-модда 3-қисми а-банди, в-банди (Товламачилик), 168-модда 4-қисми а-банди, в-банди (Фирибгарлик), 228-модда 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 242-модда 1-қисми (Жиноий уюшма ташкил этиш), 243-модда (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 276-модда 2-қисми а-банди, б-банди (Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар), 277-модда 2-қисми б-банди, в-банди (Безорилик);

Кудратуллаев Ихтиёржон Бахтиёр ўғли (Бахтиёр Кудраттуллаевнинг ўғли) – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми а-банди, в-банди (Товламачилик);

Зафаров Бекзод Бахтиёрович – Жиноят кодексининг  165-модда 3-қисми в-банди (Товламачилик), 168-модда 4-қисми в-банди (Фирибгарлик);

Қудратуллаев Шуҳрат Запарович (Бахтиёр Кудратуллаевнинг акаси) – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми а-банди, в-банди (Товламачилик);

Машрафханов Аваз Анварович – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми в-банди (Товламачилик);