Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакат делегациясининг Италияга ташрифи бошланади.

"Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 28-29 май кунлари Италия пойтахти Рим шаҳрида бўлади", – деб ёзди ТИВ раҳбари матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ўзининг Telegram-каналида. 

Ташриф давомида "Италия – Марказий Осиё" форматидаги учинчи вазирлар конференциясида иштирок этиш ва бир қатор икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари 20-21 май кунлари Остона шаҳрида бўлди ва Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Шунингдек, бир қатор икки томонлама музокаралар ўтказди.