Ўзбекистонлик мигрантлар учун Германияга виза олишда енгилликлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон ва Германия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Германияга борди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Ташриф давомида мамлакат элчихонасида Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси билан ҳамкорликда йирик немис иш берувчи компания вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Суҳбатда вақтинча хорижда ишлаш истагида бўлганларни Европанинг ривожланган давлатига ишга жалб этиш борасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, ушбу давлатга меҳнат миграциясини тез ва самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Немис ишбилармонлари айни пайтда Германияда ташқи ишчи кучига бўлган эҳтиёж ортиб бораётганини, айниқса ҳамширалик ва фелдшерлик, юк машинаси ҳайдовчиси, саноат, мехатроника, гастрономия, йўл қурилиши соҳаларида 130 мингдан ортиқ ишчи кучига эҳтиёж мавжудлигини билдирдилар.
Тадбир давомида мамлакатнинг ишчи кучи борасидаги салоҳияти, давлат томонидан хорижда касбий таълим олиш ва вақтинча ишлаш истагида бўлганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган шарт-шароитлар, имтиёз ва қулайликлар ҳақида тақдимот ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон билан кўп йиллардан буён меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиб келаётган компаниялар вакиллари ўз тажрибалари билан бўлишдилар ва бошқаларни ҳам мамлакат билан ҳамкорликка чорладилар.
Шунингдек, мулоқотда Германия меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда юртдошларнинг касбий тайёргарлигини ошириш, немис тилини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш, виза олишда енгилликлар жорий этиш бўйича ўз таклифларини билдирдилар. Касб-ҳунарга ўқитишнинг немис моделини жорий этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ташаббуси илгари сурилди.
Немис компаниялари вакиллари Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрликларини таъкидладилар.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
20:26 / 12.11.2024
Германия бундестагида муддатидан олдин ўтказиладиган сайловлар санаси маълум бўлди
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
07:50 / 12.11.2024