Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик талабалар Полша бизнес академиясида амалиёт ўташи мумкин бўлади
Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Полшадаги Варшава молия ва бизнес академияси (Вистула университети) ректори Вавжинец Конарски билан учрашув ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, мулоқот давомида мамлакат олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ўзбекистонлик талабаларнинг академияда амалиёт ўташини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
Бундан ташқари, Вистула университетда таҳсил олаётган ватандошлар билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтилди. Дипломатик ваколатхона томонидан университетда таҳсил олаётган ҳамюртларга қаратилаётган эътибор алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан академик алоқалар ўрнатиш ҳамда қўшма тадбирлар ўтказишга қизиқиш билдирилди.
Мавзуга оид
10:45 / 29.06.2026
Германия Полшага 300 млн еврогача товон тўлаши мумкин
16:09 / 21.06.2026
Киев ва Варшава ўртасида – «орденлар уруши» кетмоқда
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
21:10 / 04.04.2026