Вазирлар Маҳкамаси вейп ва қиздириладиган тамаки маҳсулотлари учун техник регламентни жорий қилди

18 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 290-сонли қарори билан тамаки маҳсулотларига техник регламент тасдиқланди. Унда вейп ва қиздирилаган тамакилар учун бир қатор талаблар белгиланди.
Шундай қилиб, талаблар қуйидагилардан иборат: бир марта ишлатиладиган вейп таркибидаги никотин ўз ичига олган суюқлик ҳажми 5 мл дан ошмаслиги керак. Вейп картриджларида – 2 мл, флаконларда – 10 мл бўлиши лозим.
Техник регламентда вейп суюқликларида ишлатилиши мумкин бўлмаган моддалар рўйхати тасдиқланди. Булар: диасетил, C ва Е витаминлари, Е витамини асетати, кафеин, таурин, гуарана ва бошқалар.
Бундан ташқари, вейп қадоқларида истеъмолчиларни никотинга қарамлик ва ушбу маҳсулот истеъмоли натижаси зарарли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирувчи «қўрқувга солувчи расмларни» қўллаш керак бўлади.
Вейп суюқликларида никотин миқдори бўйича мавжуд чеклов ҳисобга олинган ҳолда – 1 мл учун 20 мг қилиб Ўзбекистонда белгиланганлиги, вейп истеъмолчилари хавфсизлигини таъминлаб, «ҳар томонлама» тартибга солинмоқда деб таъкидлаш мумкин.
Шунга ўхшаш талаблар (баъзи таркибий қисмлардан фойдаланишни тақиқлаш, «қўрқувга солувчи расмлар» ва бошқалар) техник регламент қиздириладиган тамакига нисбатан ҳам ўрнатилди.
Мамлакатдаги барча вейп ва қиздириладиган тамакиларни сотувга чиқаришдан олдин мажбурий сертификатлаш, яъни хавфсизлик ва сифатни тасдиқлаш жараёни амалга оширилади.
Ҳужжат 2025 йил 1 январдан кучга киради ва бу тегишли бозорларда назоратсиз эркинликнинг тугаётганлигини англатади.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Вайрон бўлаётган Ғазо, жазирамада қолган Европа ва “Орешник” билан қуролланаётган Беларус – кун дайжести
Жаҳон | 13:50
-
Ногиронлиги бор шахсларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 13:38
-
Le Monde: Анорбанк акционери Парижда ўғирлаб кетилди
Ўзбекистон | 13:36
-
«Ливерпул» ҳужумчиси Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
Спорт | 13:23
Мавзуга оид

08:07 / 12.05.2025
Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади

17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)

11:49 / 20.11.2024
Вазирлар Маҳкамаси олдида турган устувор вазифалар белгиланди

15:25 / 19.11.2024